Самарқандда ўсмир қизнинг ҳомиладор бўлиб қолиши ортидан барча ўқувчи қизлар текширилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир туманда ўсмир қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолгани ва бунинг оқибатида тумандаги барча ўқувчи қизлар тиббий кўрикдан ўтказилаётгани тўғрисида хабар тарқалди. Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати ушбу хабарга изоҳ берди.

«Аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш ва дастлабки босқичларда бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилоятининг нафақат Тайлоқ тумани, балки, барча шаҳар ва туманларида тор соҳа ходимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

2019 йил давомида вилоят профилактика-даволаш муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг мутахассислари томонидан мактабгача таълим ва таълим муассасалари ҳамда уюшмаган аҳоли ўртасида 200 дан ортиқ тиббий кўриклар ташкил этилиб, жами 3 миллион 299 минг 622 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 1 миллион 193 минг 539 нафари 1 ёшдан 18 ёшгача ва 2 миллион 106 минг 83 нафари 18 ёшдан катта фуқаролардир», — дейилади хабарда.

Daryo.uz

loading...