Россия ихтирочилари смартфонни икки метр наридан туриб зарядлай оладиган ускуна яратишди…

0

 

Тўғри, ҳозирги кунда смартфонларни симсиз зарядлай оладиган ускуналар истаганча топилади. Аммо россиялик олимлар масаланинг бошқа бир жиҳатини ҳисобга олган ҳолда янги ускуна ихтиро қилишди. Биринчидан, электр токи кириши ва чиқиши махсус танлаб олинган. Иккинчидан, бу ускуна инсон саломатлигига зиён етказмайди.

Ихтиро муаллифларидан бири Михаил Комаровнинг айтишича, яратилган янги зарядлаш ускунаси магнит индукцияси асосида ишлайди.

Ҳозирча икки метр масофадан туриб смартфонни зарядлайдиган ушбу ускуна тест синовларидан ўтказилмоқда. Синовлар муваффақиятли якунлангач, дарҳол сотувга қўйилади.

 

loading...