ТУРКИЯ СУРИЯ ҲУКУМАТ АРМИЯСИНИ ЎҚҚА ТУТМОҚДА…

0

 

Яқинда Туркия қўшинлари Сурияда Башар Асад армиясини ўққа тутган. Шу ҳақда Туркия мудофаа вазири Хулуси Оқар расман маълумот берди.

— Биз, — деди вазир. — Сурия армиясининг жами 54 та объектига ҳужумлар йўлладик. Шунинг натижасида Башар Асадга тегишли 76 нафар ҳарбий йўқ қилинди.

Мудофаа вазири бу ҳужумларни яқинда Башар Асад армияси томонидан ўлдирилган тўрт нафар турк аскари учун қасос деб атади.

Шу йил январ охирида Туркия президенти Эрдўған агар Идлибдаги вазият ўнглана қолмаса, Сурияда янги ҳарбий операциялар бошланишини айтиб ўтганди. Шу ўринда Эрдўған Идлибдаги қалтис вазият сақланиб қолишида Сурия ҳамда Россия ҳукуматини айблади.

 

loading...