Мамлакат тарихини ўзгартириб юборадиган ноёб топилма аниқланди

0

Симанэ префектурасининг Мацуэ шаҳридаги Таваяма ҳудудида олиб борилган қазишмалар пайтида япон археологлари сиёҳ билан ёзилган иероглифли тош топишди.

Дастлабки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, артефакт мамлакатда ёзув пайдо бўлишидан бир аср, балки ундан ҳам кўпроқ вақт олдин яратилган, деб хабар берди Asahi.

Топилманинг ёши тахминан икки минг йилга тенг. Бироқ сиёҳ билан ёзилган иероглифлар олимлар орасида мунозараларга сабаб бўлди. Топилмани аниқлаган археологлар бу япон ёзувининг энг қадимий намунасидир, деб тахмин қилишмоқда.

Аммо ҳамма олимлар ҳам бу назарияга қўшилишмаяпти. Баъзилар тошда бошқа белгилар эмас, айнан иероглифларнинг тасвирланганига ишончлари комил эмас. Бошқа мутахассисларнинг фикрига кўра, ёзув Япониядан ташқарида, масалан, Хитойда амалга оширилган бўлиши мумкин экан.

Аниқланишича, белгилар тошга милодий I аср бошларига етмасдан ёзилган. Бу факт ҳам ўзига хос бир кашфиётдир. Ваҳоланки, энг қадимги ёзувлар тошларга эмас, балки лой идишларга ёзилган.

Тадқиқотчилар ушбу топилма Хитой хаттотлари учун ўта зарур бўлган тўрт ашёлардан бири, яъни сиёҳ тош бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишди.

Xs.uz

loading...