ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

АЙИҚ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Айиқлар ер юзида бундан 5-6 миллион йил олдин пайдо бўлган.

2. Тулки, ит ва бўрилар айиқнинг яқин қариндошлари ҳисобланади.

3. Энг йирик айиқ тури сифатида оқ айиқ эътироф этилади. Оқ айиқ асосан шимолий қутбда яшайди. Вазни 500 килограммгача етади.

4. Айиқнинг юнги икки қаватдан иборат бўлади.

5. Панда деб аталган айиқ турининг қўл-оёқларида 6 тадан бармоғи бор.

6. Айиқлар орасида фақат оқ айиқ ва панда қишки уйқуга кетмайди.

7. Ўрмонларда яшайдиган айиқлар сира қийналмасдан дарахтлар устига чиқа олади.

8. Барча зотга мансуб айиқлар дуч келган нарсани еб кун кўради. Фақат оқ айиқлар гўшт билангина озиқланади.

9. Оқ айиқлар сувда ҳам ажойиб тарзда суза олади.

10. Айиқнинг кўриш қобилияти одамникидан қолишмайди. Фақат ҳид билиш ва эшитиш қобилияти пастроқ.

11. Айиқлар икки орқа оёқларида ҳам юра олади.

12. Айиқлар эркинликда 30 йил, тутқунда 50 йилгача умр кўради.

13. Айиқнинг юраги ҳар дақиқада тахминан 40 марта уради.

14. Оқ айиқ 2, 5 метр юқорига бемалол сакрай олади. У дам олмасдан сувда 100 километргача сузиб бориши мумкин.

15. Айиқ болалари юнгсиз, кўр ва кар ҳолда дунёга келади.

16. Айиқлар рангларни жуда яхши ажратади.

17. Оқ айиқнинг ошқозони бирданига 70 килограмм гўштни сиғдира олади.

18. Йиртқич айиқларнинг тахминан 98 фоизи Аляскада умр кечиради.

19. Янги туғилган айиқ боласи 500 грамм атрофида вазнга эга бўлади.

20. Айиқ овчининг қопқонини жуда осонлик билан зарарсизлантиради.

21. Айиқлар асалари инини бузишга қизиқади.

22. Айиқнинг қишки уйқуси кўпинча олти ой муддатгача чўзилиши мумкин. Шу вақт оралиғида у умумий вазнининг тенг ярмини йўқотади.

23. Ёши улуғ панда бир ейишда 20 килограмм бамбукни паққос туширади.

24. Оқ айиқнинг жигарида А ва И витамини жуда кўпчиликни ташкил этади. Шу сабаблими, агар одам оқ айиқнинг жигарини еса, албатта ўлим топади.

25. Қачонлардир Қадимий Русда айиқ илоҳий жонивор ҳисобланган. Славянлар айиққа сиғинган.

26. Айиқ асалари нишини кўтара олмайди. Агар бир неча ўнлаб асаларилар чақса, ўлим топиши муқаррар. Шунинг учун бўлса керак, айиқ зоти борки асаларилардан қўрқади.

27. Айиқ Германияда Берлин шаҳри тимсоли сифатида қадрланади.

28. 1907 йилда айиқ ҳақида илк китоб чоп этилган. Бу китобга  Эллис Скотт муаллифлик қилган.

29. Қишки уйқу пайтида айиқ организмидаги моддалар алмашинуви 25 фоизгача тушиб кетади.

30. Ҳимолий айиқлари энг қоматдор жонивор сифатида таърифланади.

31. Йиртқич айиқ қўли билан одамни бир уриб ўлдира олади.

32. Урғочи айиқ 2-3 йилда бир марта ҳомиладор бўлади. Айиқ болалари 3 йилгача онасининг қарамоғида яшайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...