Ҳарбий жамоалар “Пейнтбол” спорт клубида ҳақиқий “жанг” ўтказишди (фото+видео)

0

Ҳар лаҳза юрт ҳимоясида яшаш, ватан тинчлиги учун енг шимариш – шубҳасиз, ҳарбий хизматчиларнинг энг олий мақсади бўлмоғи лозим. Замон шиддатини ҳис қилиш, унга монанд ҳаракатда бўлиш эса ҳар бир мард ўғлондан шижоатни, ўз устида тинимсиз меҳнат қилишни талаб этади.

Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида жойлашган ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ўртасида ҳамкорликдаги амалий машғулотлар ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Пейнтбол” спорт клубида бўлиб ўтган мусобақада икки гуруҳга бўлиниб ҳаракатланган ҳарбийлар жамоавий матонат кўрсата олишди.

Ушбу спорт клуби ҳақиқий жанг шароитларига жуда яқинлиги билан аҳамиятлидир. Бу эса ҳарбий хизматчиларда руҳий-психологик кўникмаларни янада оширишга, уларни ҳушёр ва мардонавор ҳаракатланишга ундайди.

Машғулотлар давомида жамоалар ўзларининг тезкорлиги, шиддатлилиги, энг муҳими, ватанпарвар эканини синовдан ўтказди.

Ушбу видео орқали бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

 

loading...