Коронавирус туфайли Пекин ресторанларида оммавий овқатланиш тақиқланди. Мактаблар ёпиб қўйилди…

0

 

Пекин шаҳар раҳбарлари мамлакатда коронавирус тарқалиши муносабати билан фуқароларга ресторанларда оммавий овқатланишни тақиқлаб қўйди. Бундан ташқари шаҳардаги барча мактаблар март ойига қадар ёпиб қўйилди.

Шаҳар раҳбарлари ресторанлар эгаларига оввавий овқатланиш учун мижозлардан буюртма олишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди. Қишлоқларда яшовчилар ҳам чоршанба кунидан бошлаб катта давра бўлиб тўпланмаслик, тантанали тадбирлар ташкил этмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирилди. Кимда ким тақиқловни бузса, албатта жазога тортилиши муқаррарлиги таъкидлаб ўтилди.

 

loading...