НАВАЛЬНИЙ ҚОЗОНДАГИ ҲУДУДИЙ МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ИШДАН ОЛИНИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА… НЕГА?

0

 

Россиядаги мухолифатчи кучлар етакчиси Алексей Навальний штабидагилар Қозон ҳудудий маданият вазири Ирода Аюпова ишдан олинишини талаб қилиб чиқди. Уларнинг айтишича, вазир Давлат санъат Галареясини ёпиб қўйиб ўша ерда қизининг никоҳ тўйини ўтказган. Тантаналар 2 феврал куни бўлиб ўтган. Галарея деворига эса «музей техник сабабларга кўра ишламайди», деган ёзувли плакатни ёпиштириб қўйишибди.

Видеороликда ҳам тўй айнан музей биноси ичкарисида бўлиб ўтгани аниқ кўриниб турибди. Меҳмонлар шундоқ картиналар остидан жой олишибди. Тўйга Татаристонда хизмат кўрсатган артистлар Алина Шарипожанова, Айдар Сулейманов ва Карина Зиганшиналар таклиф этилган.

Навальний штабидагилар айтишмоқдаки, музей тўй баҳонасида ёпиб қўйилиши туфайли албатта катта йўқотишларга юз тутгани аниқ. Қолаверса, бу хусусий эмас, давлат ташкилоти. Солиқлар ҳисобига хизмат кўрсатилишини вазир жуда яхши билади.

— Аюпова хизмат вазифасини суистеъмол қилган, — дейди Навальний. — Давлат биносидан шахсий мақсадларда фойдаланмоқда. Шундай экан, Аюпова ҳам, музей директори Розалия Нургалеева ҳам истеъфога чиқиши керак…

Вазирнинг ўзи бу айбловларга жавоб бериш асносида нега қизининг тўйи учун айнан музейни танлагани ҳақида лом-мим демади.

 

loading...