Сиз билмаган ўзбекистонлик машҳур жуфтликлар (фото)

0

Биз бугунги мақоламиз орқали кўпчилигимиз билмаган ўзбекистонлик машҳур жуфтликлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Таниқли режиссёр Жаҳонгир Қосимов ва актриса Сайёра Юнусова 1984 йилда оила қуришган. Бугунги кунда икки ўғил ва бир қиз фарзандлари, ҳамда бир неча набиралари бор.

Актёр Маъруф Отажонов ва актриса Масуда Отажонова 1986 йилда турмуш қуришган. Ҳозирда уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзандлари, ҳамда бир неча набиралари бор.

Кўпчилигимиз таниган актёр Тоҳир Саидов ва актриса Дилобар Саидова 1986 йилда оила қурганлар. Бугунги кунда икки ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.

Таниқли актёр Карим Мирҳодиев ва актриса Сайёра Мирҳодиева 1989 йилда турмуш қуришган. Уларнинг уч ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.

Кўпчилигимизга таниш актёр ва режиссёр Баҳодир Мирмахсудов ва актриса Тамара Ҳазратқулова бундан бир неча йиллар олдин оила қуришган. Ҳозирги кунда уларнинг икки ўғил ва бир қиз фарзандлари бор.

Актёр Бекзод Мирзаев ва актриса Заҳро Мирзаевалар 2007 йилда турмуш қурганлар. Бугунги кунда икки ўғил фарзандлари бор.

Актёр Самиддин Лутфуллаев ва актриса Феруза Мелибоева 2013 йилда оила қуришган. Уларнинг икки қиз ва бир ўғил фарзандлари бор.

Кўпчилигимизга таниш актриса Наргиза Рўзметова ва режиссёр Улуғбек Шарметов 2016 йилда турмуш қуришган.

loading...