Иссиқхонани «иситиб юборган» ноқонуний газ тармоғи

0

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган назорат тадбирида Балиқчи тумани, Фаровон маҳалласи, Янги омад кўчасида фуқаро Г.П. ўзига тегишли нотурар томорқа майдонида иссиқхона ташкил қилган. Қизиғи, ушбу иссиқхонада табиий газдан фойдаланиш учун шартнома ва тегишли ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб фойдаланиб келган. Бу иши бюро ходимлари томонидан назорат тадбирида аниқланди.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ тармоғидан ажратилди. Иссиқхонадаги гул кўчатлари агроном хулосасига кўра, 45 кунлик эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда таъминотчи корхонага етказилган зарар суммасига ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилоят газ таъминоти корхонасига талабнома юборилган.

loading...