«КИМСАН? КОРОНАВИРУС? ЙЎҚОЛ! ДАФ БЎ-ЎЛ!!!» (ёхуд Россия врачларининг Хитойдан келган йигитни кўриб қандай қочиб қолгани ҳақида…)

0

 

Бу воқеа яқинда Уфа шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида содир бўлди. Хитойдан келган 27 ёшли Владислав исмли йигитни коронавирусга учраган-учрамаганини текшириб кўришлари лозим эди. Аммо врачлар бу амалдан қатъиян бош тортишди.

Бу йигит 8 ой давомида Пекинда ишлаб келган. Кейинги кунларда ўзини ёмон ҳис эта бошлагани боис, яқинлари врач кўригидан ўтишни маслаҳат берганди. Отасининг айтишича, шифохонага келиб коронавирусга қарши таҳлиллар топшириши лозимлигини баён қилди-ю, балога қолди.

Олдинига йигит таҳлиллар топшириладиган бино ичига кирди. Жайдари-да, баланд овозда Пекиндан учиб келганини, коронавирусга қарши таҳлиллар топшириши лозимлигини айтди. Врачлар шу заҳоти бақир-чақир қилганча ўзларини четга олишди.

Бошқа бинода ҳам худди шу ҳолат такрорланди. Унинг Хитойдан келганини эшитганлари ҳамоно врачлар жуфтакни ростлаб қолишди. Кейин улар айтишдики, Валдислав билан фақат ёпиқ эшиклар ортидан туриб гаплашишади. Шундай бўлди ҳам. Врачлар уни ёпиқ эшиклар ортида турган ҳолда тинглашди, текширишди. Шундан сўнг Владиславдан касалхонани заҳира чиқиш жойи орқали тарк этишини илтимос қилишди. Албатта бу илтимос ҳам эшик ортидан туриб адо этилди.

Бошқирдистон соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар ушбу воқеага ўз баҳосини беришди албатта. Улар айтишдики, ҳозир шу масала ўрганиб чиқилмоқда. Улар врачларнинг бу ҳаракати эътиборсиз қолдирмаслигига ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтгача Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 40 минг кишидан ошиб кетган. Жами 930 киши ўлим топган.

Астағфирилло!!!

 

loading...