Швециянинг энг йирик черкови хатнани қўллаб-қувватлади

0

Швециядаги энг катта христиан черкови ислом ва яҳудийликнинг анъанавий одатларидан бири – хатнани қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда The Jerusalim Post. 

Шведларнинг қарийб 60 фоизини ўз атрофида бирлаштирган Швеция черкови «Эркакларнинг хатна қилиниши тўғрисида фикр» номли ҳужжатни нашр этди. Унда ислом ва яҳудийларда қабул қилинган ушбу амалиётга черковнинг муносабати батафсил баён қилинган.

Черков руҳонийларининг фикрига кўра, хатна БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига зид эмас ҳамда диний, этник ва маданий нуқтаи назардан шахсни шакллантиришнинг муҳим омилидир.

Скандинавияда тиббий эҳтиёж бўлмаган ҳолда ўғил болаларни хатна қилиш мавзуси қизғин мунозарага сабаб бўлмоқда: либераллар бу таомил бола ҳуқуқларини бузади деса, иммиграцияга қарши бўлганлар хатнани “четдан импорт қилинган одат” деб атамоқда.

Швециянинг нуфузли раввини Моше Давид ХаКоен эса насронийларга хатна тўғрисидаги ҳужжат учун миннатдорчилик билдирди ва уни «ўта муҳим баёнот» дея таърифлади.

 

azon.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here