Трамп дунёдаги энг зўр ядро қуролини яратишга ваъда берди

0

Вашингтон дунёдаги энг зўр ядро қуролини ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп губернаторлар билан учрашувда маълум қилди.

АҚШ лидерининг айтишича, Россия, АҚШ ва Хитой орасида ядро қуролини назорат қилиш бўйича шартнома йўқлиги учун Вашингтонда энг зўр ядро арсеналини яратишдан ўзга чора йўқ.

«Биз учун ягона йўл – дунёдаги энг кучли ядро қуролини яратииш», – деди Доналд Трамп.

Президентнинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой тараф музокараларга тайёр. Лекин бу масалада аниқ бир шартлашув мавжуд эмас.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here