Хитойда коронавирусдан ўлганлар сони 1000 кишидан ошиб кетди…

0

 

Хитой ҳукумат вакиллари шу ҳақда расман маълум қилган. Маълумотда айтилишича, кеча 10 февралнинг ўзида коронавирус туфайли 108 киши вафот этган. Шундай қилиб, жами ўлим топганлар сони 1000 кишидан ошган. Вирус юқтирганлар эса 43 000 кишига етди. Уларнинг 30 нафарга яқини хориж фуқаролари ҳисобланади.

Кеча Хитойдаги бир қатор компаниялар яна иш бошлади. Лекин фавқулодда режим тўлиқ бекор қилинмаган. Кўпчиликни уйда ишлашга чақиришмоқда.

«CCTV» Хитой Давлат телеканали хабарига кўра, 10 феврал куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекиндаги шифохоналардан бирига ташриф буюрган. Тиббиёт вакилларига вирусга қарши кескин кураш олиб бориш, вирус тобора камроқ тарқалишига эришишни маслаҳат берган. Таъкидлаб ўтганки, коронавирус дунё иқтисодига салбий таъсир кўрсатмоқда. Энди уни қайта тиклаш учун маълум муддат керак бўлади. Бунинг учун коронавирусни тўлиқ йўқ қилиш лозим.

 

loading...