А.Хаитов хонадонма-хонадон юриб муаммоларни ўрганди

0

Халқ вакили, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида Деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан асосан ишга қайта тиклаш, иссиқхона ташкил этиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратиш, электр энергиясидаги ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ва бошқа қатор масалалар кўтарилди. Эътиборлиси, муамоларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди.

“Бундан буён ҳар бир маҳалла, керак бўлса, уйма-уй кириб, халқ  билан мулоқот қиламиз. Одамларнинг дардини эшитамиз, яшаш шароитларини ўрганамиз, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрамиз. Ёлғон ваъдалар билан энди иш битмайди. Халқни рози қилишнинг йўли бу мулоқот ва муаммоларнинг ечимидир. Боиси аҳолини қийнаётган муаммолар халқ ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади”, – дейди O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов.

Таъкидлаш керак, депутатларнинг энг оғир, энг чекка, энг олис ҳудудларга чиқиб, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча юраётгани ўз самарасини бермоқда. Зеро, халқ билан бундай мулоқот нафақат мурожаатларни тинглаш, балки уларни жойида бартараф этишга қаратилган.

uzlidep.uz

loading...