Австралиялик 21 ёшли йигит бир ухлашга ётганда 41 кун деганда уйғонди. Наҳотки?

0

 

Австралиялик 21 ёшли йигит Гарри Данн Клейне-Левина хасталиги билан оғриган. Бу хасталик тиббиётда «уйқудаги соҳибжамол синдроми» сифатида машҳур. Хасталик туфайли бу йигит бир уйқуга кетса, жуда узоқ муддат уйғонмайди. Охирги марта у 41 кун деганда уйқудан уйғонибди. Бунинг натижасида туғилган кунини, Рождество байрами ва йирик спорт турнирини ҳам ўтказиб юборди. Данннинг ҳикоя қилишича, ухлаган пайти уйғотишса, уйғонади. Лекин зомби ҳолатига кириб қолади. Яъни, овқат ейиши, кимларгадир нимадир дейиши мумкин. Ваннахонада чўмилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Лекин уйғонгандан кейин буларнинг ҳеч бири хотирасида сақланиб қолмайди.

 

loading...