Истамбулда Туркманистон президентига қарши варақалар пайдо бўлди…

0

 

Туркиянинг Истамбул шаҳридаги Оқсарой ҳудудида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга қарши варақалар пайдо бўлди. Варақаларни бинолар, кўп қаватли уйлар деворлари ва эълонлар учун ажратилган тахталарга ёпиштириб кетишган.

Варақаларнинг бирида «Сен ҳам диктатор Гурбангули Бердимуҳамедовга қарши ўз овозингни бер», деган битикларни кўриш мумкин. Бошқасида эса «Тиз чўкишни бас қил!» деган ёзувни кўрасиз. Варақалар туркман, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган. Уларни кимлар тарқатаётгани маълум эмас. Лекин варақалардан бирига «Туркманистон либерал демократик партияси» деган ёзув бор.

Айтишларича, бу партия Туркияда таҳсил олувчи туркман талабалар тарафидан ташкил этилган. Етакчиси эса Озод Ҳайитбоев эмиш.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here