Мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкин

0

Хабарингиз бор, бугун “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Лойиҳада:

* умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда);

* умумий ўрта таълим муассасаларида йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат бериш;

* умумий ўрта таълим муассасаларини тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

 

xalq so’zi

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here