МИБ Тошкентда яна 4 та оилани яраштирди

0

Бугун Мажбурий ижро Бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда оилаларни яраштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Айнан алимент ундирувларига доир ижро ҳужжатлари таҳлил қилинганда Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида ўтган 2019 йил давомида 1 027 та ижро ҳужжатлари ижро бўлимига келиб тушган бўлиб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган.

Қолдиқдаги шу турдаги ижро ҳужжатлар сони 3505 тани ташкил қилган.

Бундан келиб чиқадики, Яшнобод туманида алиментлар ундирувига оид ижро ҳужжатлари сони кўп, бу эса оилалар бузилиши, фарзандларнинг отасиз ёки онасиз катта бўлишини англатади. Жами алиментлар 3 505 тани ташкил қилган ҳолда шу ҳужжатлардан бор йўғи 704 та ижро ҳужжатлари қарздорларнинг иш жойига алимент ундириш учун юборилган. Шунга кўра алимент тўловчиларнинг 70-80 фоизи ишсиздир ёки қониқарсиз даражада эканлигини кўрсатди.

Тадбирда оилаларнинг бутлигини тиклаш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида 4 та оила яраштирилди.

Эндиликда Б.Сафаров ва М.Сафарова, Х.Мавлонов ва Ф.Мавлонова, Ш.Утаев ва Д.Мавлонова, Р.Холматов ва Р.Исҳақовалар оилалари яраштирилиб, 4 та оиланинг 7 нафар вояга етмаган фарзандлари тўлақонли оилада ота-онаси билан бирга яшашни бошлайди.

Тадбирда мазкур ярашган оилаларга илиқ фикрлар билдирилиб, уларга совғалар улашилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here