Туркия қўшинлари Сурия армиясининг ҳар бир самолётини уриб туширишга тайёр экан…

0

 

Туркия президенти Ражап Тойип Эрдўғаннинг айтишига қараганда, Идлиб тепасидан учиб ўтадиган Сурия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳар бир самолёт албатта уриб туширилади. Уларнинг Идлиб тепасидаги парвози турк қўшинларига жиддий хавф туғдираркан. Шунинг учун Туркия тарафи ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз бу самолётларни уриб туширади.

— У самолётлар Идлибда тинч аҳоли вакилларини ҳам бомбардимон қилган, — деди Эрдўған. — Демак, Идлиб осмонида уларнинг учишга ҳаққи йўқ. Яна такрор айтаман, Сурия армияси турк қўшинларига қарши зарбалар йўлларкан, биз қаерда, қайси ҳудудда бўлишидан қатъи назар бу армияни йўқ қиламиз.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here