ХУРРАК ОТИШ САЛОМАТЛИК УЧУН ХАВФЛИ ЭКАН…

0

 

Шу ҳақда россиялик мутахассис Алексей Кошелев ўз тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб маълум қилган. Мутахассис ўтказган тадқиқотлар кўрсатдики, хуррак отганда одамнинг нафас олиши қийинлашади. Бу ҳолат 10 сония давом этиши мумкин. Хуррак отиш оқибатида биз керагидан кам кислород ола бошлаймиз. Агар бу ҳолат доимий тарзда давом этса, юрак қисмимизда жиддий муаммо пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, хуррак миянинг тўлиқ уйғониши ва иш жараёнини бошлашига сабабчи бўлади. Эртаси куни эса одам танасида ўта ҳорғинлик юзага келади.

Айниқса, хуррак отиш болалар учун жуда хавфли. Улар керагидан кам кислород олиш натижасида организмнинг ўсиш жараёни секинлашади. Хуррак отган бола эрталаб жуда безовта уйғонади. Иштаҳаси ҳам йўқолиши эҳтимолдан холи эмас.

 

loading...