Берунийда «Матиз» ва юк автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 1 яшар чақалоқ ҳамда 3 нафар фуқаро вафот этди (+фото)

0

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида анчли ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, кеча 12 феврал куни соат 11:30 ларда туманда «Матиз» ҳамда «MAN» юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. «Матиз» ҳайдовчиси қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, юк автомашинаси билан тўқнашган ва унинг натижасида «MAN» ағдарилиб кетган. Оқибатда «Матиз» ҳайдовичиси, 1 ёшли чақалоқ ва яна 2 нафар йўловчи вафот этган. Шунингдек, юк автомашинасининг ҳайдовчиси ва «Матиз»нинг икки нафар йўлловчиси тан-жароҳатлари билан шифхонога ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Берунийда "Матиз" ва юк автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 1 яшар чақалоқ ҳамда 3 нафар фуқаро вафот этди (+фото)
loading...