Ичида 39 нафар ўзбекистонлик бўлган икки автобус Қозоғистонда бузилиб қолди

0

Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2020 йил 11 феврал куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва йўловчлари орасида  20 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида бузилиб қолганини маълум қилди. Носозликка совуқ об-ҳавода автобус ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган.

Мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси 12 феврал куни Қизил-Ўрда – Павлодар трассасида Павлодар вилояти ҳудудида ичида 19 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Иккала вазиятда ҳам ҳеч ким жабрланмаган, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезилмаган. Қозоғистоннинг йўл полицияси ва фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ходимларининг тезкор ёрдами билан транспорт воситалари таъмирланган ва йўналишини давом эттирган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here