Коронавирус банандан юқади: Миш-мишлар қайси давлатдан тарқалганди?

0

Банан дунёдаги энг кўп истеъмол қилинадиган мева бўлишига қарамай, уни етиштириш юқори даражада концентрациялашган. 5 та йирик экспортёрлар — Эквадор, Филиппин, Коста-Рика, Гватемала ҳамда Колумбия ушбу бозорнинг 70 фоизини назорат қилади.

Банан энг кўп истеъмол қилинадиган мева бўлгани учун ҳам, одатда, турли миш-мишлар унинг савдосига таъсир қилади. Кўпинча турли хавфли вируслар ва касалликларнинг тарқалиши унинг истеъмоли билан боғланади: чўчқа гриппи, Зика вируси, Эбола ва ҳатто ОИТС.

“EastFruit” таҳлилчилари фикрича, банан туфайли коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ миш-мишлар Интернетнинг русийзабон сегментида кенг тарқалди. Жумладан, Россия, Ўзбекистон ва Грузияда рўйхатдан ўтган интернет доменлари ёки ижтимоий саҳифаларида ушбу миш-миш жуда тез тарқалди.

Грузиядаги “Facebook” саҳифасига ва Россиянинг машҳур сайти коронавирусни банан орқали юқтириш мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар манбаига айланди. Грузин саҳифасидаги материал ҳозирда мавжуд эмас, янгиликлар тарқатишга ихтисослашган рус сайти эса миш-миш гапларни янгилик тарзида омма эътиборига ҳавола этди.

Натижада, Россиянинг аксарият минтақаларида, шунингдек, Грузия ва Ўзбекистонда ҳам банан савдоси билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди.

Россия ва Марказий Осиёнинг деярли барча мамлакатларига банан Эквадордан келтирилади. Хитойдан умуман банан келтирилмайди. Чунки Хитойнинг ўзи дунёда банан сотиб олиш бўйича учинчи ўринда туради.

 

xalq so’zi

loading...