Кредит учун гаровга қўйилган хонадон аукционда сотилди ва…

0

Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлимининг иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 16.08.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор П.Ш. ундирувчи АИКБ “Ипак Йўли” фойдасига 290 926 592 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги 15.08.2019 йил куни бўлим иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга юборилган.

Бюронинг Миробод туман бўлими томонидан қарздор П.Ш.га почта хизматлари орқали 07.09.2019 йилда ва такроран 20.09.2019 йилда чақирув қоғози билан таништирилган.

Қарздор томонидан огоҳлантирилишларга қарамасдан ижро ҳужжати ижроси ихтиёрий таъминланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорга тегишли бўлган Яккасарой туманидаги Қушбеги массивидаги хонадон туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати мутахассиси ва холислар иштирокида 02.10.2019 йилда гаровга қўйилган. Яккасарой туманидаги гаровга қўйилган кўчмас мулк кўздан кечирилган ва хатланиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

Давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниб,  қарздор П.Ш. почта хизмати орқали огоҳлантирилган.

Электрон онлайн-аукционида кўчмас мулк 250 120 000 сўмга сотилиб, қолган қарздорлик АИКБ “Ипак Йўли” фойдасига тўлиқ ундирилиб берилди.

loading...