«МЕН КОРОНАВИРУСМАН! ДАФ БЎЛЛАРИНГ!!! (ёхуд»ҳиндистонлик эркак нега ўзини ўзи ўлдирди?)

0

 

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатига қарашли Читтур округида яшовчи, анчадан бери сийдик йўлларида пайдо бўлган жиддий муаммо туфайли азоб чекаётган 54 ёшли Балакришнайя деган эркак коронавирусга учраганман деб ўйлаб ўзини ўзи ўлдирди.

Яқинларининг гапига қараганда, яқинда у врач кўригида бўлиб қайтган. Врачларнинг хулосаларини тўғри тушунмаслик оқибатида уйига жуда асабий, безовта, тушкун ҳолда қайтди. Оила аъзолари у коронавирусга учрамаганини тавалло қилсалар ҳам қулоқ тутмади. Аксинча, яқинларини, қишлоқдошларини ундан нари бўлишга ундай бошлади.

— Врачлар эримга организмида инфекция борлигини айтишган экан, — деди Балакришнайянинг хотини. — Шунинг учун ниқоб тутишни маслаҳат беришибди. Касалхонага бориб келгандан сўнг жуда безовта бўлиб қолди. Шанба куни врачга учраган бўлса, душанба куни жонига қасд қилди…

Отам бизларни тошбўрон қила бошлади, — деди марҳумнинг ўғли. — Яқинлашишга умуман қўймади. Зудлик билан ўлиши лозимлигини айтаверди…

Доктор Ченчулайя таъкидладики, округда коронавирус юқтирган одамнинг ўзи йўқ. Марҳум ушбу хасталик намойиш этилган роликни кўргач, гўё ўзи ҳам шундай касалга учраганман деб ўйлаган. Афсус!!!

 

loading...