Сурия ва Россия қўшинларининг Идлибдаги ҳужумлари туфайли 20 нафарга яқин тинч аҳоли вакили ўлим топди…

0

 

Шу йил 11 феврал куни Сурия президенти Башар Асад армияси Россия авиацияси ёрдамида Идлиб вилоятидаги террорчи жангарилар объектларини бомбардимон қилган. Бунинг оқибатида эса 20 нафарга яқин тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Уларнинг 8 нафари гўдаклар экани ҳақида маълумот тарқатилган. Элликдан зиёд одам оғир яраланган. Худди шундай ҳужумлар Алеппо вилоятидаги қишлоқларда ҳам амалга оширилган.

Аммо Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг гапига кўра, ҳужумлар тинч аҳоли вакиллари эмас, айнан жангари каллакесарлар объектларига йўлланган.

Туркия қўшинлари эса ўз ўрнида Сурия армиясига қарши ҳужумларни амалга оширмоқда. Бу мамлакат президенти Эрдўған Сурия ҳамда Россияни ноқониний равишда тинч аҳоли вакилларини ўлдириб юбораётганликда айблади ва керак бўлса, расмий Анқара иккала давлатга қарши янги ва янги ҳарбий операцияларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here