Суриянинг асосий магистрал йўлида шиддатли жанглар бўлиб ўтди

0

Суриянинг Идлиб вилоятидаги Дамашқни мамлакатнинг марказий ва шимолий минтақалари билан боғлайдиган асосий М5 трассаси ҳудудида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Аnadolu агентлигига таяниб daryo.uz хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳукумат қўшинлари йўлни ўз назоратига олган бўлса ҳам унинг хавфсизлигини таъминлашга қодир эмас. Баъзи жойларда жангариларнинг позициялари магистралдан бир неча юз метр нарида жойлашган бўлиб, бу трассага қарата осонгина ўт очишга имкон беради.

М5 трассаси бутун Сурия бўйлаб ўтади. У шимолда Алеппо шаҳрини Хама, Хомс ва Дамашқ шаҳарлари билан боғлайди ва жанубда Дера провинцияси ва Иордания чегарасигача боради. Йўл ҳарбийларга асбоб-ускуналар ва таъминотни тезда етказиб беришга имкон беради. 2012 йилдан бери автомагистрал қуролли мухолифот назорати остида қолмоқда.

loading...