Танишининг шахсий буюмларини ўғирлаганликда гумонланувчи аёл қўлга олинди

0

24 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 23 январь куни соат 13.00 да 35 ёшли Азиза Л. таниши 29 ёшли Камола С. чалғиганидан фойдаланиб, унинг сумкасидан нархи 150 АҚШ доллари бўлган ҳамённи ўғирлаган. Ҳамён ичида эса 3.000.000 сўмлик сирғалар, 1.000.000 сўм ва ҳисобида 1.100.000 сўми бўлган пластик картаси бўлган. Шундан сўнг Азиза жиноят жойидан яширинган.

Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар
бош бошқармаси

loading...