Украина Қримни ўз таркибига қайтгунига қадар уни сувсиз қолдиришга қарор қилди

0

Европа бирдамлик партиясидан Украина парламенти аъзоси Aлексей Гончаренкога кўра, Қримни сув билан таъминлаш масаласи, уни қайта «деоккупация» бўлмагунча ҳал қилинмайди.

Бундай қарор «Верховная Рада» инсон ҳуқуқлари, Қрим ва Донбасснинг «босиб олинган ҳудудлари», миллий озчиликлар ва миллатлараро муносабатлар бўйича қайта ишғол(деоккупация) ва реинтеграция бўйича қўмитаси томонидан қабул қилинган, деб парламент аъзосининг сўзларидан Rosbalt иқтибос келтирди.

Хусусан, депутатлар ҳозирги сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Қримга сув етказиб беришни имконсиз деб тан олишди.

Aввалроқ оммавий ахборот воситаларида, Украина Президенти Владимир Зеленский ушбу яриморолда юзага келган чигал вазият фонида Қримни сув билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш учун Россияга бир нечта вариантларни таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, сув эвазига Киев октябрь ойида Донбассда маҳаллий сайловлар ўтказилишини талаб қилиши мумкин.

loading...