Ўйлаб кўрдингизми? 2020 йил 14 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

14 феврал куни ишхонангиздаги ишларингиз эрталабдан унумли кеча бошлаганини ҳис этасиз. Раҳбарларингиз ҳам ишингиз натижаларига юксак баҳо беради. Демак, сиз мукофотга лойиқсиз. Агар нимадир харид қилиш учун дўкон ёки бозорга йўл олсангиз, катта чегирма билан сотилаётган маҳсулотларга дуч келасиз. Бунақаси ҳали бўлмаган. Сотиб олишга шошилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишингиз тавсия этилади. Саломатликни асранг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

Кунингиз енгил кечади. Лекин бажариладиган ишлардан қочиб қутулишнинг ҳам имкони бўлмайди. Тўғри-да, иш ўзини ўзи ҳал эта олмайди. Сиз керак бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида баъзиларга суюкли инсони жуда ёқимли бир хабарни етказади. Ҳойнаҳой, хабар фарзанд дунёга келиши билан боғлиқ бўлса керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини сезсангиз, дарров врачга боринг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

14 февралда эгизаклар буржи вакилларини бир дунё синовлар кутади. Аммо бу кайфиятингизга заррача салбий таъсир ўтказмайди. Олдинда меҳнат таътили турибди. Демак, моддий аҳволингизни яхшилаб олишингиз талаб этилади. Кечқурун оила аъзоларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор. Эҳтиёт бўлинг. Овқатланиш режимини яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз керакка ўхшайди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

Бугунги кунингиз эмоционал жиҳатдан анча оғир кечади. Бардош қила билишингиз керак. Кўнгилсизликлар нафақат душманларингиз, балки дўстларингиз тарафидан ҳам ташкил этилиши эҳтимолдан холи эмас. Жуфтингиз билан ҳам қандайдир арзимас баҳона туфайли муносабатлар совуқлашиши мумкин. Нима биландир ўзингизни чалғитишга ҳаракат қилинг. Оилангизда катта жанжал чиқишига йўл қўйманг. Рўзғордан барака кетади. Кечқурун ёлғизликда дам олинг.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

14 феврал арслон буржи остида таваллуд топганлар учун муҳаббат ва садоқат кунига айланади. Қалбингизни соф туйғулар гармонияга тўлдиради. Оилалилар бугун фарзандлари учун алоҳида вақт ажратишлари керак бўлади. Уларнинг тарбияси масаласида жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Кечқурун айримлар олисда яшайдиган қариндошларникига меҳмон бўлиб бориши кутилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

Яқин дўстлардан бирининг қимматли маслаҳати шахсий ҳаётингиздаги тўсиқларни енгиб ўтишда катта фойда беради. Лекин принципларингиздан бугунча воз кечишингиз зарур. Ишдан кейин кечки пайт телефон орқали фавқулодда хабар эшитасиз. Бу хабар ишингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Кечқурун оилангиздагилар билан жиддий суҳбат кутади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ўз вақтида дориларни ичишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

14 февралда узоқ-узоқларга кетиб қолишни хоҳлай бошлайсиз. Лекин шайтоннинг йўлига кирсангиз, бошқа орзуларингиз орзулигича қолиб кетиши мумкин. Сабрли бўлсангиз, фақат ютасиз. Иш жойингизда хотиржамликка эътибор қаратинг. Ҳамкасблардан бири қўполлик қилиши ҳам мумкин. Парво ҳам қилманг. Ёлғизлар кечқурунга бориб романтик танишувни бошдан ўтказади. Бу танишувдан кейин барча позитив кайфиятлар фақат сизники бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун ишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Сергак турмасангиз, турли муаммолар йўқ жойдан чиқиб келаверади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимизнинг хонадонига чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюради. Улар чақирилмаган бўлса ҳам ажойиб таомлар билан сийлашингиз тавсия этилади. Кўриб қўйишсин. Бугун юз терисини тозаловчи, ёшартирувчи муолажалар унумли ва муваффақиятли кечади. Фақат аллергия берадиган малҳамлардан фойдаланманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

14 феврал куни ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Бошни баланд кўтарган ҳолда олдинга интиласиз. Аммо эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яқинларингиздан муҳаббатингиз ва меҳрингизни дариғ тутманг. Уларнинг таклифларини инкор этманг. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетади. Агар ҳамкасблардан бировини шерик қилиб олсангиз, сафар янада қизиқарли ва сердаромад кечган бўларди. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганлар ишни пухта режа ва йўриқнома асосида ташкил этишлари зарур. Бирор хатоликка ўзингиз йўл қўйиб бировларни айблашдан тийилинг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Хусусий мулк олди-сотдисида ҳуқуқшунос хизматидан фойдаланишни унутманг. Ошқозонида жиддий муаммоси борлар парҳез тутиш орқали бу муаммога нуқта қўйиши мумкин.

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

14 февралда аёллар, қизлар ташқи қиёфасига зеб бериш билан банд бўлишлари лозим. Лекин жарроҳлик амалиётлари бугун муваффақиятсизлик келтиради. Агар шундай таклифга дуч келадиганлар топилса, билишсинки, уларга врачлар билиб-билмай нотўғри ташҳис қўяди ва шу нарса муваффақиятсизликка олиб келади. Имтиҳонлар, ҳисоб-китоблар ва танловлар аъло даражада ўтади. Спорт мусобақаларида иштирок этадиганлар пухта тайёргарликка эга бўлишлари шарт.

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

Бугун бировларнинг эмас, ўзингизнинг ожиз жиҳатларингизни қидириб топишингизга тўғри келади. Кимнидир беҳуда айблаб ўзингизни балога гирифтор этишингиз ҳеч гап эмас. Эҳтиёт бўлинг. Жуфти ёки бўлғуси жуфти билан аразлашганлар бугун яраш ошидан умид қилаверсалар бўлади. Ярашгандан кейин аразлашишга сабаб бўлган сўзлар ва ҳаракатларни буткул унутишингиз сўралади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...