ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

МУШУК ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Осиёда йилига 4 миллионтага яқин мушукни пишириб ейишади.

2. Мушуклар куннинг учдан икки қисмини уйқуга бағишлашади.

3. Итлардан фарқли ўлароқ, мушуклар ширинликка у қадар ўч эмас.

4. Тирноқлари шундай жойлашганки, мушуклар дарахтдан пастга орқа қилган ҳолдагина туша олишади.

5. Мушуклар 100 дан ортиқ товушларни чиқара олади.

6. Мушук мияси биологик жиҳатдан одам миясига яқин.

7. Дунё бўйича уй мушуклари сони 500 миллионтани ташкил этади. Мушукнинг жами 40 дан ортиқ зоти мавжуд.

8. Битта пальто тикиш учун 24 та мушук териси керак бўларкан.

9. Мушук қисқа масофага соатига 50 км тезликда югуради.

10. У бўйидан 5 карра баландроққача сакрай олади.

11. Қадимий Мисрда уй мушуги ўлим топса, шу оиладагилар қошларини қириб ташлаб, мушукка аза очган. Аза давомида ҳар бир оила аъзоси кўксига муштлаган ҳолда ҳўнграб йиғлаган. Кейин мушук мурдасини бальзамлаб, жониворлар қабристонига дафн этган.

12. Мушук урғочиси бир туққанда 1 тадан 9 тагача болани дунёга келтиради.

13. Ҳозирги кунда энг йирик ёввойи мушук сифатида Амур йўлбарси тилга олинади. Унинг бўйи 3, 6 метргача, ҳажми эса автомобил ҳажмига тенг. Вазни 320 килограммни ташкил этади.

14. Бугунги кунда дунёдаги энг машҳур уй мушуклари сифатида Персия ва Сиам зотлари эътироф этилади.

15. Мушуклар орасида фақат «турк Ван» зотига мансуб мушукларгина сувда чўмилишни ёқтиради. Қолганлари сувдан ажалдан қўрққандек қўрқади.

16. Мушук башарасининг ҳар икки тарафида 12 тадан мўйлов мавжуд.

17. Мушукнинг кўриш қобилияти ҳам яхши, ҳам ёмон. Яхшилиги шундаки, улар тунда жуда яхши кўришади. Ёмони шундаки, мушуклар рангларни ажрата олмайди.

18. Мушукнинг жағлари бир томондан иккинчи томонга қараб ҳаракатлана олмайди. Шунинг учун у емишнинг катта бўлагини чайнай олмайди.

19. Мушук мушукка камдан кам ҳолларда миёвлайди. Улар фақат одамлар билангина миёвлаш орқали тиллашади.

20. Мушукни юз километр узоқликка олиб бориб адаштириб келсангиз ҳам, агар оила аъзоларини росмана яхши кўрса, яшаган уйини албатта топиб келади.

21. Мушуклар одамлар ишлатадиган сўзларнинг 1000 тагачасини ёдлаб олиш имконига эга. Улар шунинг ҳисобига бизнинг гапларимизни тушунишади. Биз эса ўзимизни қанча ақллига йўймайлик, оддий шу мушуклар тилини ҳам тушунмаймиз.

22. Гепарддан ташқари барча мушуксимонлар ухлаганда тирноқларини албатта беркитган ҳолда ухлайди.

23. Мушукда қулоқларини бошқариш учун керак бўладиган 32 та мушук бор. Одамда эса улар сони 6 тадан иборат холос. Шунинг ҳисобига биз одамлар қулоқларимизни худди мушуклар каби қўл теккизмасдан қимирлата олмаймиз.

24. Мушук болалари кўп ухлайди. Сабаби, худди одамлардаги каби мушукчаларнинг ўсиш гормонлари фақат ухлаган пайтда ажралиб чиқади.

25. Мушуклар ўртача 20 йил умр кўради. Лекин шу 20 ёш одамнинг 96 ёшига тўғри келади.

26. Мушукнинг юраги ҳар дақиқада 110 тадан 140 тагача уради. Агар мушук эгасини яхши кўрса, унга келадиган ҳар қандай балони, ҳатто ўлимни ҳам ўз бўйнига олади. Бу нарса кундалик ҳаётда кўп марта исботланган.

27. Етти йил ичида бир эркак ва урғочи мушук 420 000 тагача мушукчаларни дунёга келтиради.

28. Ёши катта мушукнинг 30 та тиши бўлади.

29. Мушуклар вибрацияни сезувчан ҳисобланишади. Улар зилзилани 10-15 дақиқа олдин албатта сезишади.

30. Персия зотига мансуб мушуклар деярли миёвламайди. Сиам мушуклари эса табиатан қайсар, худбин бўлади. Улар ўзини ҳаддан ташқари яхши кўради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...