АҚШ Конгресси Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ваколатларини чеклаб қўйди…

0

 

Ушбу қарорни 100 нафар сенатордан 55 нафари қўллаб-қувватлади. Уларнинг 8 нафари президент Трампнинг партиядошлари ҳисобланади. Бунга кўра, энди Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни фақат Конгресс тасдиқласагина амалга ошира олади. Эрон тарафидан Америка халқи ҳаётига жиддий хавф туғилиши оқибатида амалга ошириладиган ҳарбий ҳаракатлар бундан мустасно. Агар президент Дональд Трамп Конгресс қароридан норози бўлса, яна овоз тўплаш орқалигина бу қарорга нуқта қўя олади. Лекин янги лойиҳага қарши овоз берадиганлар жуда озчиликни ташкил этади.

Трамп ушбу қонун лойиҳасига ўз норозилигини билдириб улгурди. Унинг айтишига кўра, ҳозирги вақтда бўшашиш Америка Конгрессига хос амал эмас.

 

loading...