«Чегаралардаги хавф-хатарлар бир неча баробар ошди десак, бу адолатдан бўлади» – Президент

0

Кеча, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Давлат чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Президент ҳозирга дунёда рўй берётган воқеалар ва хавф-хатарларни инобатга олиб, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш кераклигини таъкидлади.

“Биз оҳирги уч йилда ҳаммма қўшниларимиз билан чегаралрни очдик. Мутлақо бошқача вазият пайдо бўлди. Чегаралардаги хавф-хатар бир неча баробар ошди десак, бу адолатдан бўлади. Чегара қўшинлари ходимлари, раҳбарларини дунё қарашини ўзгартириш бу биринчи масала. Иккинчидан чегара қўшинларининг раҳбарлари илмий салоҳияти ва амалий имкониятларидан тўғри фойдаланиш керак. Қаерда уларни ўқитамиз? Кадрлар тайёрлаши тизимини қандай қиламиз? Энг катта масала информацион технологияларга эътибор бериш”, – деди Президент.

loading...