МИБ фирибгардан 133 млн сўмни ундирди

0

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада мустаҳкамлаш борасида муайян шарт-шароитлар яратилган бўлиб, бу борада МИБ ходимларининг вазифалари алоҳида ўрин тутади.

Айниқса, фуқароларнинг ўрталаридаги олди-берди ва қарз масалалари, уй-жой, транспорт, эгалик ҳуқуқи шулар жумласидандир.

Фуқаро А.И.Рўзметовнинг бир нечта шахсларнинг ишончига кириб моддий манфаат кўриш орзуси охир-оқибат жиноят иши қўзатишгача бўлган қатъий чоралар қўлланилишига олиб келди.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг қарори ҳамда ФИБ Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор А.И.Рўзметовдан фуқаролар О.Сейлхонов, Ш.Эшчанов, С.Нуруллаева ва С.Машарипова фойдасига жами 133 051 291 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича Бюронинг Хонқа туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорлик

4 нафар фуқаро фойдасига тўлиқ ундирилиши таъминланиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

loading...