ПУТИН БЕЛОРУСНИ РОССИЯГА ҚЎШИБ ОЛМОҚЧИ. ЛУКАШЕНКО НИМА ДЕБ ЖАВОБ БЕРДИ?..

0

 

Белорус президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашига кўра, Россия президенти Владимир Путин Белорусни Россия таркибига қўшиб олишни истамоқда. Шундай қилинса, газ ва бошқа маҳсулотлар олди-бердиси бир хил нархланаркан.

— Биз Россиядан ортиқча нарса сўрамадик, — деди Лукашенко. — Газ нархи масаласида келиша олмадик холос. Путин жаноблари эса бунинг учун Белорус Россия таркибига қўшилиши зарурлигини айтди. Лукашенко ишонмоқдаки, Белорус фуқаролари бу қўшилишни ёқлаб чиқмайди.

— Мана, сиз оддий белорусларсиз, — дея халқига мурожаат этди Лукашенко. — Россияни ҳурмат қиласиз. Белорус Россия билан бирлашиб ягона давлатга айланишини истармидингиз? Йўқ, истамайсиз. Сиз мустақил давлатда яшашни хоҳлайсиз…

Эслатиб ўтамиз, Белорус президенти ва Путин орасида яқин-яқинлардан бери газ олди-бердиси масаласида жиддий келишмовчиликлар юзага келган. Бу келишмовчиликлар нима билан тугашини ёлғиз худонинг ўзи билади.

 

loading...