Қозоғистонда меҳмонга борган оила аъзолари сирли равишда заҳарланди. Бир гўдак вафот этди…

0

 

Шимкент вилоятининг Ордабасин туманида яшовчи оила шаҳарга меҳмондорчиликка борганди. Шу ерда номаълум маҳсулотдан ёки бошқа нарсадан заҳарланиш оқибатида барчалари касалхонага тушиб қолишди. 2014, 2017 йили туғилган болалар оғир аҳволда шаҳардаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 2019 йили туғилган бола эса касалхонага етмасдан, йўлда оламдан ўтган. Оиланинг катталари ҳам касалхонада эканлиги маълум қилинган. Врачларнинг гапига қараганда, айни пайтда заҳарланиш сабаблари ва сабабчилари аниқланмоқда. Мутахассислар айтишдики, беморлар меҳмон бўлиб борган уйнинг иккинчи қаватида битга қарши квартиралардан бири дезинфекция қилинган. Заҳарланиш шу нарса сабабли ҳам кузатилган бўлиши мумкин.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here