Россия ва Туркия янги зиддият ёқасидами?

0

Февраль ойи бошида Суриянинг Идлиб провинциясидаги вазият чўғ ола бошлади. Шу ҳафтанинг душанба куни Асад армияси берган артиллерия зарбалари оқибатида турк ҳарбийлари ҳалок бўлди. Туркиядагилар нафақат жавоб зарбаси қайтаришни, балки Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқишни ҳам талаб қила бошлашди.

Би-би-си юзага келган вазият Анқара ва Москва ўртасидаги кенг кўламли можарога олиб келиши эҳтимолини кўриб чиққан.

Нима бўлмоқда?

Президент Башар Асад бошқарувидаги Сурия армияси ўтган йил декабрида Эрон таъсиридаги кучлар билан биргаликда мамлакат шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятига юриш бошлаган. Бу Туркиянинг жиддий хавотирларига сабаб бўлган.

Биринчидан, Идлиб Туркия учун стратегик жиҳатдан муҳим ҳудуд ҳисобланади. Анқара бу ҳудудни ўз таъсири остида бўлиши керак деб ҳисоблайди. 2017 йилдаги Сочи келишувига кўра, Идлибда ҳарбийлардан холи зона ташкил этилиши, бу келишувга риоя этилиши оғир техникалар билан жиҳозланган туркларнинг ҳарбий постлари назорат қилиши керак эди.

 

kun.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here