Сурия армиясининг уриб туширилган вертолёт экипажи ҳалок бўлди…

0

 

Сурия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган вертолёт Алеппо вилоятининг ғарбий қисмида уриб туширилган. Оқибатда вертолёт экипажи ўлим топган.

Айрим маълумотларда вертолёт Суриядаги мухолифатчи кучлар тарафидан ракета ёрдамида уриб туширилгани айтилганди. Аммо Башар Асад ҳукумати бу ишни турк қўшинларидан кўрган. Айнан улар шу кунларда ҳукумат армиясига қарши ҳужумларни амалга оширмоқда. Қолаверса, мухолифатчи кучларни ҳам Туркия тарафи ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётгани ҳам ҳақиқат.

 

loading...