Туркия интернет орқали Россияга «ажал» ваъда қилмоқда. Нега?..

0

 

Россиянинг Туркиядаги элчиси Алексей Ерхов Туркияда интернет орқали россияликларни ўлим билан қўрқита бошлашганини маълум қилди. Ҳатто, элчининг ўзига ҳам ажал билан таҳдид сола бошлашибди.

— Калимангни келтиравер, — деб ёзишмоқда дейди элчи. — Сенлар ўлганинг билан ҳеч ким ортингдан йиғламайди. Ҳамманг куйиб кул бўласан…

— Тушунаман, — давом этди элчи. — Сурияда келишмовчиликлар кузатилган. Идлибда турк қўшинлари Сурия ва Россия армиясига қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаяпти. Турклар Идлибга кечагина яна қўшимча кучларни жўнатган. Баҳона нима? Баҳона шуки, турк қўшинлари ўзбошимчаларча эгаллаб олган Идлиб вилоятидаги постларни Сурия армияси ҳарбийлари оғир артиллериядан ўққа тутган. Оқибатда беш нафар туркиялик аскар ҳалок бўлган. Бир неча ўнлаб ҳарбийлар яраланган. Хўш, буни қандай изоҳлаш мумкин? Сурия армияси ўз ҳудудини ҳимоя қилмоқда. Россия бу давлатга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Жангари каллакесарлардан мамлакатни тозалашда фаол иштирок этмоқда. Турклар-чи? Улар аксинча жангариларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда. Улар тарафида туриб қонуний мақомга эга Сурия армиясига қарши уруш эълон қилди. Бу уруш Россияга ҳвам қарши эканига шубҳа йўқ. Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!

Эслатиб ўтамиз, элчи айтганидек, яқинда Суриянинг Идлиб вилоятида жойлашган турк кузатув постларидан бирини Башар Асад армияси ҳарбийлари артиллериядан ўққа тутган. Шундан кейин Туркия президенти Эрдўған Сурия ва Россия ҳукумати шаънига ҳақоратли сўзларни ёғдирган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here