Туркия қўшинлари Идлибда яна 63 нафар суриялик ҳарбийни йўқ қилди…

0

 

Шу ҳақда Туркия мудофаа вазирлиги мутасаддилари расман хабар тарқатган.

— Биз Суриянинг Идлиб вилоятида, — дейишмоқда улар. — Башар Асад армиясининг яна 63 нафар аскарини ер тишлатдик…

Шу йил 13 феврал куни турклар 55 нафар Сурия ҳарбийси йўқ қилингани ҳақида маълум қилганди.

Туркия президенти Эрдўған Сурия армиясининг уруш ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги келишувга амал қилмаётганлигида Россияни ҳам айблади. У Россия ҳарбийларини Идлибдаги тинч аҳоли вакилларини очиқчасига ўққа тутаётганликда, Башар Асад армиясига яқиндан ҳарбий кўмай бераётганликда айблади. Худди шу айбловлари Россия ҳукуматини, ташқи ишлар вазирлигини ва кўзга кўринган экспертларни оёққа турғазди. Ҳозирги пайтда Россия ва Туркия муносабатларига путур етди. Бундай можаролар икки давлат ўртасида совуқ уруш ҳаракатлари юзага келишини таъминламаса кошкийди. Тағин худо билади.

Астағфирилло!!!

 

loading...