“Сити”нинг “шарофати” билан АПЛда ўзгариш юз беради

0
“Манчестер Сити”нинг еврокубоклардан четлатилиши Англия премьер лигасининг еврокубоклардаги квотасига таъсир ўтказмайди.

Шу боис АПЛ турнир жадвалида жорий мавсум якунида бешинчи ўринни эгаллаган жамоа ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун “Манчестер Сити” АПЛда мавсумни топ-4 да якунлаши лозим бўлади.

УЕФАнинг таъқиқи фақат “Манчестер Сити” учун амалда бўлади.

АПЛ 25-туридан кейин “Сити” 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи поғонани банд этиб турибди. Айни пайтда 39 очко жамғарган “Шеффилд Юнайтед” бешинчи поғонани банд этган. Ундан кейинги ўринларда “Тоттенхэм” (37), “Эвертон” (36), МЮ (35) ва “Вулверхэмптон” (35) боришмоқда.

Манба: Championat.asia

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here