БАҒДОДДА АҚШ ЕТАКЧИЛИГИДАГИ КОАЛИЦИЯ ҲАРБИЙ БАЗАСИГА РАКЕТА ҲУЖУМЛАРИ УЮШТИРИЛДИ…

0

 

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида жойлашган Америка етакчилигидаги коалиция ҳарбий базасига ракета ҳужумлари уюштирилди. «Al Arabiya» телеканали хабарига кўра, бир нечта ракета ҳарбий база ёнига келиб тушган. Лекин ҳужум туфайли йўқотишлар, ҳалок бўлганлар, жабр кўрганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 8 январ куни кечаси Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий объектларига ракета ҳужумларини амалга оширган. Бу ҳужумлар орқали эронликлар генерал Қосим Сулаймонийнинг фожиали ўлими учун қасд олган. Кейинчалик эронлик яна бир генерал Амир-Али Хожизода ракета ҳужумлари Америкага қарши совуқ урушнинг бошланиши эканини айтиб ўтган. Ҳақиқий ҳужумлар АҚШ қўшинларини Яқин Шарқдан ҳайдаб солинадиган маҳал амалга ошириларкан.

 

loading...