«NIKE» КОМПАНИЯСИ БОҒИЧИНИ ЎЗИ ЕЧИБ, БОҒЛАЙДИГАН КРОССОВКАЛАРНИ СОТУВГА ЧИҚАРДИ…

0

 

Бу кроссовкалар «Adapt BB 2. 0.» деб номланган. Улар ўз боғичини ўзи ечади, боғлайди, бўшаштиради, қаттиқроқ торта олади. Ушбу кроссовкалар аслида баскетболчилар учун мўлжалланган. Аммо оддий одам сотиб олса ҳам сира афсусланмайди. Кроссовкалар ҳозирча эртадан бошлаб Американинг ўзида сотила бошлайди. Бир жуфт кроссовканинг нархи 400 доллар этиб белгиланган.

Кроссовкалар смартфондаги махсус дастурга «Bluetooth» ёрдамида уланади. Смартфондан кроссовканинг рангини, боғичлар бўш ёки мустаҳкамлигини, тагликларни оёққа қулай этиб мослаштириш мумкин бўлади. Кроссовкалар махсус гиламча-станция орқали ҳар икки ҳафтада бир марта зарядкага қўйилади.

 

loading...