Россиялик руҳоний никоҳсиз хотин бўлиб яшаётган аёлларни «текин фоҳиша» деб атади…

0

 

Россиядаги насронийлар черкови руҳонийси, оила масалалари бўйича комиссия раиси Димитрий (Смирнов) эркакка никоҳсиз, ЗАГСсиз хотин бўлиб яшаётганларни бепул фоҳишаларга тенглаштирди. Бу гапи учун россияликлар орасида норозиликлар кўп бўлди. Аммо Димитрий ким норози бўлса, ҳатто судлашишга ҳам тайёрлигини билдирди.

— Фоҳиша бу адабий тилда ишлатиладиган сўз, — деди руҳоний. — Мендан шу гап учун узр сўрашни талаб қилишяпти. Нима учун узр сўрайман? Ахир, мен ўшанақа аёлларга ачинаман. Чунки никоҳсиз яшайди-яшайди, беш-олти йилдан кейин жозибаси кетса, эрингман деб кўксига урган эркак уни ташлаб бошқасига илакишиб кетади. Бундай аёллар билан эркаклар, кечирасиз-у, ахлатга муносабат юритгандай муносабат юритишади. Мен бу гапларни никоҳсиз эр-хотинмиз дейдиганлар йўқолиши, ҳеч бўлмаса, камайиши учун айтдим. Билинг, бундай қўштирноқ ичидаги эр-хотинлик Яратганнинг китобларида қаттиқ қораланади. Бу зино, ифлослик, фаҳш саналади. Мен юртдошларимиз шундай гуноҳлардан нари бўлишса дейман холос. Йўқ, агар шунда ҳам мендан норози бўлиб мени судга берадиганлар топилса, марҳамат, мен судда ҳам гапларим ҳақиқатлигини исботлайман.

 

loading...