ТОШКЕНТДА ДАҲШАТЛИ АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. УЧ АЁЛ ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Шу йил 16 феврал куни соат тахминан 7: 30 да Тошкент шаҳар Сирғали тумани Чоштепа маҳалласидаги №171- уйга 42 ёшли Олим. А. бошқарувидаги «Жигули» автомашинаси келиб урилди. Шу пайтда қўшни уйлардан бири ёнида 61 ёшли Р. Д., 77 ёшли М. С. ва 60 ёшли Н. М. исмли аёллар гаплашиб турганди. Фалокат содир бўлган маҳал йўл томондан 50 ёшли Равшан Ш. бошқарувидаги «Ласетти» автомобили келиб уч аёлни босиб кетди. Оқибатда икки аёл ўша жойда, учинчи аёл эса касалхонада вафот этди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасидагиларнинг айтишича, маҳаллага кириш жойида йўл юқоридан пастга қараб кетган. Ҳайдовчилар тезликни камайтирмаган ҳолда келиб, охир-оқибат бошқарувни йўқотган ва бунинг натижасида шундай ҳалокатни келтириб чиқарган бўлишлари мумкин. Ҳозирда ушбу факт бўйича терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

loading...