ВАНГАНИНГ 2020 ЙИЛ 22 ФЕВРАЛ УЧУН МАХСУС БАШОРАТИ… (Юраги заифлар ўқимасин)

1

 

Болгариялик башоратчи Ванга ўз даврида 2020 йил 22 феврал учун махсус башорат қолдирган. Аммо 2020 йил келмагунча бу башорат эълон қилинмаслигини сўраган экан. Мана, ниҳоят ўша йил келди ва дунё матбуотида Ванганинг сирли башорати эълон қилинди. Демак, у айтган эканки, 2020 йил 22 феврал куни ер юзида фавқулодда оммавий офат кузатиларкан. Бу 2020 йил 22 февралда 5 та икки рақами борлиги билан боғлиқ экан.

Табиий офатни Ванга янги коронавирус ёки ерга улкан метеорит қулаши билан боғлаган.

Бу Ванганинг охирги бир неча ой учун айтган учинчи башоратидир. Ўз даврида айтгандики, 2019 йил охирида дунёда дин туфайли давлатлар ўртасида жанжаллар кузатилиши мумкин. 2020 йил январида эса Ванга янги коронавирус пайдо бўлишига ишора қилган.

Агар умуман оладиган бўлсак, Ванганинг кўплаб башоратлари ўз исботини топмаганига гувоҳ бўламиз. Масалан, унинг башоратига кўра, 2010 йил ноябрида ядровий, кимёвий қуроллар иштирокида уруш бошланиши лозим эди. 2014 йили эса Шимолий Қутбда ўсимликлар ва жониворлар оммавий тарзда қирилиб кетиши айтилган. Яна бир башоратига кўра, Барак Обама Американинг сўнгги президентига айланиши керак эди. Аммо юқорида санаб ўтилган башоратларнинг биронтаси ҳақиқатга айланмади.

Тағин худо билади.

Астағфирилло!!!

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Балки хордик уз жамоаси вангани башоратига ишонар лекин мен хамма яхшилик ва емонлик оллохданлигига ишонаман.

Comments are closed.