Яна бир нуфузли турнир коронавируснинг “қурбони”га айланди

0
Tourists wear protective masks while visiting Hoan Kiem lake in Hanoi, Vietnam January 31, 2020. REUTERS/Kham

Жорий йилнинг 17-22 март кунлари Малайзияда велоспортнинг шоссе йўналишида Осиё чемпионати ўтказилиши белгиланган эди. Афсуски, айни пайтда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган коронавирус мазкур мусобақага ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Осиё велоспорт конфедерацияси ўтказган йиғилиш қарорига кўра, мазкур мусобақа вирус сабаб бекор қилинди. Халқаро ташкилот мутасаддилари бундай вазиятда спортчиларнинг соғлиғи ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринга олиб чиқилишини таъкидлашмоқда. Осиё чемпионатининг қачон ва қаерга қолдирилиши борасида якуний қарор яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Велоспорт бўйича асосий терма жамоамиз айни пайтда Туркияда ушбу мусобақага тайёргарлик олиб бораётган эди. Халқаро ташкилотнинг қарори йиғинимизга таъсир ўтказмайди.

loading...