АЛЛА ПУГАЧЁВА НЕЧА МАРТА ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ ҚИЛДИРГАНИНИ ЎЗИ ҲАМ САНАМАГАН ЭКАН…

0

 

Россия эстрадаси маликаси, ажойиб хонанда Алла Пугачёва ҳаёти давомида неча марта пластик операция столига ётганини ўзи ҳам санамаган. Саноқдан аллақачон адашиб улгурган.

— Менга умумий наркоз тақиқлангани сабабли, — дейди Алла Борисовна. — Пешона ва чакка қисмларимни кичик операциялар қилдириш орқали ажинлардан халос этганман. Тўғри, бундай операцияларни кичик деб атаган билан жон оғриши ҳақиқат. Лекин менинг терим жуда яхши, инжиқ ва қайсар эмас. Қолаверса, пластик жарроҳ дўстларим ўз ишининг ҳақиқий усталари. Улар шу қадар профессионалки, керак бўлса, одамнинг қўлини маҳаллий наркоз билан ҳам оғритмасдан кесиб ташлай олишади.

Очиғи, мен шунақа майда пластик операцияларнинг жуда кўпини бошдан ўтказганман. Саноқдан адашиб ҳам бўлганман. Ишқилиб, саноғи йўқ деса тўғрироқ бўлади…

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Пугачёва ёши етмишдан ошиб кетганига қарамай, Россия бўйича ўз чиқишлари учун энг кўп ҳақ тўланадиган хонанда ҳисобланади.

 

loading...