Лола Йўлдошева учинчи марта она бўлиш арафасида!

0

Хонанда Лола фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда хонанда Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

«Азизларим, барчангизга илиқ сўзлар ва тилаклар учун миннатдорчилик билдираман. Бу бизнинг оиламиз учун катта бахт ва мен бу бахтни сизлар билан баҳам кўришдан хурсандман. Қувватсизлик ва токсикоз даври ортда қолди. Мен ҳозир ўзимни куч ва қувватга тўла ҳис этяпман. Менимча, аккаунтим яқинда оналар блогига айланса керак», — деб ёзади Лола.

Хонанданинг ёзишича, фарзандлари Шаҳина ва Шоҳдиёр унга яқиндан ёрдам бериб, ғамхўрлик қилмоқда:

«Болалар мен билан овора. Ҳатто машина эшигини ҳам очишимга қўйишмаяпти. Массаж қилишади, нонушта тайёрлашади, ҳамма ишларни қилишади, токсикоз пайтида ҳам ёш болага қарагандек ғамхўрлик қилишди», — деб ёзади Лола.

Хонанданинг ёзишича, унинг фарзандлари ҳар ҳафта смартфондаги махсус дастур ёрдамида кичкинтойда қандай ўзгаришлар бўлаётганини текшириб туради.

 

loading...